АFAD: Туркияда 6 февралдан буён 22,5 мингга яқин зилзила қайд этилди

None
АNKARA. АNADOLY - Кazinform – 6 февралдан буён, яъни эпицентри Туркия Қаҳраманмарашида содир бўлган ҳалокатли зилзилалардан сўнг 22,5 мингга яқин ерости силкинишлари содир бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва олдини олиш бошқармаси (АFAD) раҳбари Юнус Сезер Туркия илмий-техникавий тадқиқот кенгаши (TUBITAK) томонидан онлайн тарзда ташкил этилган зилзилаларни ўрганиш бўйича конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform Аnadolyга таяниб.

Унга кўра, 6 февраль куни Қаҳраманмарашда содир бўлган зилзилалар 1668 йилда Шимолий Анадолуда ва 1939 йилда Эрзинжонда содир бўлган шунга ўхшаш офатлардан кейин учинчи йирик зилзилалар бўлди. Бу таъсир майдони, вайронагарчилик ва одамларнинг ҳалок бўлиши нуқтаи назаридан энг катта офат бўлди«, - деди Сезер.

AFAD раҳбари зилзилалар минтақада яшовчи 15 миллионга яқин фуқарога бевосита таъсир кўрсатганини таъкидлади.

«7,7 магнитудали биринчи зилзила давомийлиги 65 сония, 7,6 магнитудали иккинчи зилзила эса 45 сонияни ташкил этди. Айни дамда 22,5 мингга яқин ер силкинишлари қайд этилган. Бу кўрсаткич AFAD томонидан йил давомида қайд этилган ўртача зилзилалар сонига тенг. 5 баллдан 6 баллгача бўлган силкинишлар сони 47 тани ташкил этади. Иккала зилзила натижасида 400 км га яқин ер усти ёрилиши содир бўлган, ер қобиғида 7,5 метргача силжишлар юзага келган», - деди Сезер.

Унга кўра, Қаҳрамонмарашда эпицентрлари бўлган зилзилалар натижасида 56 426 та бино вайрон бўлган ёки зудлик билан бузилади, 206 452 та бино жиддий, 48 984 таси ўрта ва 516 352 таси енгил шикастланган.

Сезер, қидирув-қутқарув ишлари ортидан биринчи босқичда минтақага 160 минг чодир юборилганини қайд этди. «Айни пайтда 610 мингга яқин чодир ўрнатилди, 289 та контейнер майдонига 45 минг контейнер жойлаштирилди», - деди AFAD раҳбари.

«Биринчи босқичда зилзила зонасидагиларнинг 2 миллион 800 минг нафари, айни пайтда 2,5 миллион киши жойлаштирилди. Яна 800 минг зилзиладан зарар кўрган кишилар минтақадан ташқарига жойлаштирилди», — дея қўшимча қилди Сезер.

Хабар берганимиздек, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл).

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар