Aэрофлот ҳаво компанияси Қозоғистонга парвозларни тиклади
12:56, 10 Январ 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 январдан «Аэрофлот» ҳаво компанияси Нур-Султанга парвозларни қайта тиклади, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига асосланиб.
«Аэрофлот» ҳаво компаниясининг Москвадан Нур-Султан шаҳрига биринчи рейси маҳаллий вақт билан 10:35 да етиб келди.
Нур-Султан-Москва рейси маҳаллий вақт билан 12:05 га белгиланган.
«Аэрофлот» ҳаво компаниясининг рейсларига чипталарни авиакомпания веб-сайтида сотиб олиш мумкин.
Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.