Аёллар тенниси. Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси WTA рейтингида кўтарилди
16 Май 13:51

Аёллар тенниси. Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси WTA рейтингида кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) яккалик ва жуфтлик баҳслари бўйича спортчилар рейтингининг янги версиясини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Кучли учликни ҳамон полшалик Ига Свёнтек, чехиялик теннисчи Барбора Крейчикова ва испаниялик Паула Бадоса банд этиб турибди.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина эса бир поғона кўтарилиб, 16-ўриндан жой олди. Юлия Путинцева уч поғонага кўтарилиб, 37-ўринга, Зарина Дияс 134-ўриндан 131-ўринга жойлашди.

Жуфтликлар баҳсида Чехия вакили Катерина Синякова, белгиялик Элисе Мертенс ва Крейчикова пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистонликлардан Анна Данилина 20-ўринда, Рибакина эса олти поғона юқорилаб, 48-ўринни эгаллади. Шу тариқа Елена WTA жуфтлик рейтингида ўзининг шахсий рекордини такрорлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив