Аёллар бокси: Бугун қозоғистонлик спортчи жаҳон чемпионатида «олтин» учун жанг олиб боради
19 Май 09:18

Аёллар бокси: Бугун қозоғистонлик спортчи жаҳон чемпионатида «олтин» учун жанг олиб боради

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун қозоғистонлик боксчи Алуа Балқибекова 2022 йилги Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзининг сўнгги жангини ўтказади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Вазни 48 килограммгача бўлган спортчилар финалида Балқибекова туркиялик Айсе Чагирир билан «олтин» учун жанг олиб боради. Ушбу жангнинг жонли эфири Нур-Султан вақти билан соат 21:00да бошланади ва «Qazsport» телеканалида томоша қилиш мумкин.

Алуа Балқибекова Қозоғистон аёллар терма жамоаси сафида ЖЧ-2022нинг ягона финалчисига айланди.

Тўрт нафар спортчи – Жайна Шекербекова (52 кг), Дина Жоламан (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг) ва Валентина Хальзова (70 кг) жаҳон чемпионатидаги ўз чиқишларини бронза медали билан якунлади.

Умуман олганда, Қозоғистон терма жамоасининг ушбу турнирида дастлаб ўн икки нафар спортчилар қатнашган.

Янгиликлар

Архив