+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

«Абайшунослик» дарслиги ва антологиясини ишлаб чиқиш керак - Давлат раҳбари

10 Август 12:43
Баҳам кўринг:
«Абайшунослик» дарслиги ва антологиясини ишлаб чиқиш керак - Давлат раҳбари

NUR-SULTAN. Kazinform – Абайнинг «комил инсон» таълимотини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш керак. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan газетасида чоп этилган «Абай - маънавий ислоҳотчи» мақоласида айтиб ўтди, деб ёзади Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти БМТ Бош ассамблеясининг умумий дебатларида нутқ сўзлайди ҚР Президенти БМТ 75 йиллигига бағишланган олий даражадаги тадбирда нутқ сўзлади ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ

«Айни пайтда мамлакатда абайшунослик билан шуғулланадиган бир қатор илмий марказлар мавжуд. Уларнинг ишларини тизимлаштириш ва пойтахтдаги Абай академияси атрофида бирлаштириш керак. Академия барча илмий-тадқиқот институтларининг илмий мувофиқлаштирувчиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Келажакда гуманитар фанларнинг ажралмас қисми сифатида «Абайшунослик» курсини ўқитиш масаласини кўриб чиқиш керак. Янги фалсафий ва сиёсий нуқтаи назаридан «Абайшунослик» дарслиги ва антологиясини ишлаб чиқиш зарур. Шунингдек, Абайнинг «комил инсон» ҳақидаги таълимоти ҳар томонлама ва чуқур ўрганилиши керак. Биз Абайни ХІХ асрда яшаб, ХХІ асрнинг сўзларини айтган даҳо сифатида таништиришимиз керак»,- деди Президент.

Қозоғистон Президенти, Абайни миллий онгни тиклаш ишига салмоқли ҳисса қўшган маънавий ислоҳотчи сифатида улуғлашимиз кераклигини таъкидлайди.

«Ахир, ҳар бир қозоқ Абай билан фахрланиши керак! Халқимизнинг буюк фарзанди таваллуд айёми билан табриклайман!», - дея хулоса қилади Қасим-Жомарт Тоқаев.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив