+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

«Абайнинг доно сўзлари» китоби Ўзбекистонда нашр этилди

23 Июль 09:50
Баҳам кўринг:
«Абайнинг доно сўзлари» китоби Ўзбекистонда нашр этилди

TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан ва «Ижод» жамоат фонди кўмаги билан Тошкент шаҳридаги «Donishmand ziyosi» нашриёти томонидан Наманган давлат университети профессори Қодиржон Носировнинг «Абайнинг доно сўзи» китоби нашр этилди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига асасланиб.

Ўхшаш янгиликлар
ЮНЕСКО Ўзбекистонда маданий меросни тиклаш муддатини узайтирди Бухорода ХVI асрда қурилган мадраса деворлари қулаб тушди Ўзбекистон Президентлик сайловида иштирок этадиган илк номзод маълум бўлди

Ўзбекистонда кечаётган шиддатли адабий-маърифий жараёнлар қардош халқлар, жумладан, Абай ижодини ўрганишда ҳам янги босқичини бошлаб берди. ЎР Президентининг 2018 йил 13 мартдаги «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарори натижасида атоқли ижодкор асарларини ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди.

Жорий йилда Абай таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланади. Шоир ижоди наинки қозоқ халқининг, балки Марказий Осиё халқлари маърифий ҳаётида ҳам ўзига хос ўрин тутади.

Айни пайтда мазкур китобда Абайнинг сўз санъатидаги новаторлиги билан бирга унинг жамоат арбоби сифатида комил инсон ҳақидаги орзу-умидлари ҳам бўй кўрсатади. Китобда Абайнинг нафис шеърият, ҳикматли наср, достончиликка оид ижоди уйғунлашуви, уларнинг бири бошқасини тўлдириб, такомиллаштирилгани ғоят таъсирчан тарзда очиб берилган.

Китобда, шунингдек, Абайнинг таржимонликка доир қимматли фикр ва қарашлари, бу борадаги айрим камчиликларга муносабати билан ҳам батафсил танишиш мумкин.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив