Абай, Жетису ва Улитау вилоятларини ташкил этиш тўғрисидаги фармон лойиҳаси тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Абай, Жетису ва Улитау вилоятларини ташкил этиш тўғрисидаги Фармон лойиҳаси Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан кўриб чиқилиши учун тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Президент топшириқлари ижроси доирасида Ҳукумат комиссияси тузилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Фармон лойиҳасини тайёрлаш жараёнида туман ва вилоятлар маъсуллари даражасида бир қатор жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди.

Шунингдек, Республика Ономастика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда янги ҳудудларга ном бериш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.

Қишлоқларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг ташаббуси янги ташкил этилган вилоятлар аҳолиси ва фаоллари, туман ва вилоят даражасидаги депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Жамоатчилик фикри ва таклифларини инобатга олган ҳолда қайта ташкил этилаётган ва янги ташкил этилаётган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди.

Фармон лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Президентига кўриб чиқиши учун киритилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Мурожаатномада Президент Абай, Улитау ва Жетису вилоятларини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.

Сўнгги хабарлар