Абай вилоятида қўшимча 5700 ўринли 11 та мактаб қурилади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Абай вилоятида 5700 ўринли 11 та мактаб қурилади. Бу ҳақда вилоят қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи Айдин Қуатжанули маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тез кунларда «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида вилоятимиз Семей шаҳрида 1800 ўринли 2 та мактаб, Аягўз шаҳрида 600 ўринли 1 мактаб, Ақсуат ва Бесқарағай туманларида 300 ўринли таълим муассасалари қурилиши бошланади. Шунингдек, Жарма туманидаги Т.Хасенули номидаги умумтаълим мактабида иситиш қозони қурилади. Абай туманидаги Кенгирбай би қишлоғида болалар оромгоҳи қурилиши бошланади. Жорий йилда таълим муассасаларининг 14 та лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратилди», — деди Айдин Қуатжанули.

Унга кўра, вилоятда 5 минг 700 ўринли яна 11 та мактаб қурилиши режалаштирилган.

«Бундан ташқари, вилоятимизда 5700 ўринли 11 та мактаб қурилиши режалаштирилган. Жумладан, Семей шаҳрида 3600 ўринли 5 та мактаб, Аягўз туманида 900 ўринли 2 та, Ақсуат туманида 600 ўринли 2 та, Бесқарағай ва Жарма туманларида, 1 тадан 300 ўринли мактаблар қурилади», — деди бошқарма раҳбари.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар