Абай вилоятида Авезов таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан «Енлик-Кебек» ёдгорлиги очилади

None
SEMEY. Kazinform – Мухтар Авезов таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Абай вилоятида «Енлик-Кебек» ёдгорлиги очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил ёзувчи Мухтар Авезов таваллудининг 125 йиллиги. Абай вилоятида буюк қозоқ ёзувчиси шарафига бир қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Улардан бири Абай туманидаги «Енлик-Кебек» ёдгорлигининг очилиши бўлади.

«Мухтар Авезов таваллудининг 125 йиллигини нишонлаш доирасида вилоят ҳокими Нурлан Уранхаевнинг топширишига асосан Абай тумани ҳудудида жойлашган «Енлик-Кебек» мақбарасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар август ойининг охирида бошланган. Икки ошиқга бағишланган ҳайкал ҳам ўрнатилади. Ишлар жорий йилнинг сентябр ойи охирида якунланади», - дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Айтиш жоизки, Мухтар Авезов 1922 йилда трагедия жанрида «Енлик-Кебек» пьесасини ёзган.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар