Абай кунида республика онлайн-фестивали бошланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Абай кунида Қозоғистон халқлари ассамблеясида буюк шоирнинг 175 йиллигига бағишланган республика онлайн шеърият фестивали бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform ҚХА матбуот хизматига таяниб.

Фестивал давомида Қозоғистоннинг барча вилоятларидан келган 100дан ортиқ миллат вакиллари 175 Абайнинг шеърларини қозоқ тилида ўқиб, видео форматида ижтимоий тармоқларга жойлаштирадилар.

Тадбирнинг асосий мақсади шоир-мутафаккир ва маърифатпарварнинг ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, давлат тилидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришдир.



Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 30 май куни давлат раҳбари «Абай Кунанбаюлининг 175 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. 21 январ куни Нур-Султанда Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Елбасы Нурсултан Назарбоев иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўтган йили Абайнинг 175 йиллиги арафасида унинг шеърларидан парчалар ўқиш челледжи бошланди. Уни 9 ёшли лицей ўқувчиси Ляйлим-Ширақ бошлади ва Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев эстафетани ундан қабул қилиб олди.

Буюк шоирнинг асарларини ўқиш челленджи Озарбайжон, Татаристон, Қирғизистон, Япония, Ўзбекистонда қўллаб-қувватланди. Шеърият марафонига Франция ва АҚШнинг Қозоғистондаги элчилари, Британия парламентининг аъзоси ҳам қўшилди.

Буюк қозоқ шоири таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан янги «Абай ТВ» телеканали ишга туширилди, кўргазмалар ўтказилмоқда, ёдгорликлар очилмоқда, украин тилида «Донолик сўзлари», араб тилида «Абайнинг Қозоғистон халқига кўрсатмалари» номли китоб нашр этилди, «Абайнинг доно сўзлари» китоби Ўзбекистонда нашр этилди.

Семей шаҳри аэропортига Абай номи берилди, Абай музейи ва буюк шоир номидаги театрда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан 10 август Абай куни деб эълон қилинди ва байрамлар тақвимига киритилди.
Сўнгги хабарлар