Аҳоли пунктларини газлаштиришни фаол давом эттириш керак – ҚР Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда аҳоли пунктларини фаол газлаштириш давом эттириш керак. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон энергетика бозорини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, газ саноати бошқа турдаги энергия ташувчиларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдан кўра тезроқ ривожланмоқда.

Қозоғистонда ҳам худди шундай ҳолат. Бу йил газ истеъмоли 16,5 миллиард кубометргача ўсиши кутилмоқда. Аввало, бу истеъмолчилар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, газ – электр энергиясини ишлаб чиқариш учун - 50%, коммунал хизматлар - 36%, саноат учун - 14% ишлатилади. Жорий йил натижаларига кўра аҳолини газлаштириш даражаси 53% даражасида режалаштирилган, 9,8 миллион киши табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилга келиб газлаштириш даражаси 60 фоизга этади ва 2120 аҳоли пункти ёки 11,7 миллион киши таъминланади.

Бунга «Сарыарқа» лойиҳасининг 2 ва 3 босқичларини амалга ошириш, Шарқий Қозоғистонни газлаштириш, шунингдек, минтақавий тармоқларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ёрдам беради.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар