+997: Қозоғистоннинг янги телефон коди тасдиқланди
«Хуш ҳабар! БМТ қошидаги Халқаро электралоқа иттифоқи Қозоғистон учун янги +997 дэф кодини тақдим этди. Энди сиз бизнинг мамлакатдан бошқа давлатга қўнғироқ қилганингизда, чет элликлар телефонида «Қозоғистон« сўзи пайдо бўлади. Шунингдек, халқаро даражадаги рақамли хизматлардан фойдаланганда «Қозоғистон« сигнали ҳамма жойда пайдо бўлади «, - деб ёзади Бағдад Мусин Fasebook даги саҳифасида.
Вазирнинг сўзларига кўра, тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда ва янги кодга ўтиш чоралари кўрилмоқда.
«СССР парчалангач, +7 халқаро телефон коди иккала мамлакат учун ҳам бир хилда тасдиқланди. Биз ўтган йилдан бери телекоммуникация компаниялари билан ҳамкорлик қилиб, Қозоғистонга хос бўлган халқаро кодни қўлга киритдик. Бу музокаралар натижасида мамлакатимиз учун +997 мустақил коди тасдиқланди «, - деди вазир.
Муаллиф: Aли Ибраев