977 минг оила уй-жой билан таъминланади – ҚР Индустрия вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2025 йилгача 103 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Президент топшириғига асосан, шунингдек, «Nur Оtan» партияси Сайловолди дастурига мувофиқ 2025 йилгача 103 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. 977 минг оила уй-жой билан таъминланади. 1 тенге давлат сармояси учун 7 тенге хусусий инвестиция жалб қилинади», — деди Б. Атамқулов Ҳукумат мажлисида.

Унга кўра, жорий йилда 17 миллион квадрат метр ёки 163 минг уй-жой қуриш режалаштирилган.

«26 декабр ҳолатига кўра 16 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди. Ўтган йилга нисбатан 12 та ҳудудда уй-жой қурилиши суръати ошди», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар