89 ёшли нуроний онахон коронавирусдан даволаниб чиқди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати вилоятида коронавирус юқтириб олган 89 ёшли нуроний онахон соғайди. Бу ҳақда Kazinform ҳокимият матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Кеген туманида истиқомат қилувчи 1931 йилда туғилган Кумисхан Оразақинова 4 майдан бери Шелек қишлоғидаги туман касалхонасида даволаниб келган. Касалхона бош шифокори Гулнар Кураметованинг сўзларига кўра, қабул пайтида беморнинг аҳволи ўртача оғир эди.

«Касалхонага ётқизилган пайтда биз беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда уни реанимация бўлимига жойлаштирдик. Чунки юқори қон босими ҳар қандай касалликни кучайтириши мумкин. Шунинг учун биз уни қаттиқ назоратда ушлаб турдик. Бугунги кунда бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалди», - деди бош шифокор.



Сўнгги хабарлар