80 мингдан ортиқ сайёҳ Хитойнинг Хайнан оролида локдаун туфайли қолиб кетди
7 Август 11:24

80 мингдан ортиқ сайёҳ Хитойнинг Хайнан оролида локдаун туфайли қолиб кетди

PEKIN. Kazinform - Хайнан провинциясидаги (Жанубий Хитой) Санья курорт шаҳрида 6 август куни COVID-19 нинг янги ўчоқлари аниқланганлиги муносабати билан жорий этилган локдаун туфайли 80 мингдан ортиқ сайёҳ қолиб кетди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Хитой марказий телевидениесига (CCTV) таяниб хабар беради.

Коронавирусга қарши кураш бўйича муниципал штаб маълумотларига кўра, 6 август куни эрталаб Хайнан оролининг жанубий қирғоғидаги Санья шаҳрида жорий этилган локдаун туфайли 80 мингга яқин сайёҳ қийин аҳволда қолган. Шу билан бирга, 80 минг сайёҳдан 32 мингга яқини меҳмонхоналарда қолиб кетган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, сайёҳлар етти кун ичида беш марта ПЗР тестидан ўтиб, манфий натижалар олганларидан кейин Хайнан оролини тарк этишлари мумкин бўлади.

Санья шаҳридаги меҳмонхоналарда локдаун даврида қолган сайёҳлар учун 50% чегирма тақдим этилади.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 6 август, шанба куни «Феникс» халқаро аэропортида (Санья) жами 333 та рейс бекор қилинган. Худди шу куни ҳокимият темир йўл чипталарини сотишни тўхтатди.

2021 йилда туризм Санья курорт шаҳри иқтисодиётининг деярли 90 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг июл ва август ойларининг энг юқори мавсумида шаҳарга 2,7 миллиондан ортиқ сайёҳ келган.

COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери, жорий йилнинг 1 августидан Санья шаҳрида 550 дан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив