8 ойда Қозоғистон бюджетига 3 миллиард тенге «Google солиғи» тўланди
11 Август 20:10

8 ойда Қозоғистон бюджетига 3 миллиард тенге «Google солиғи» тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси Рақамли активлар бошқармаси бошлиғи Нуржан Қуандиков «Google солиғи» бўйича бюджетга тушган маблағлар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Бугунги кунда мамлакат фуқароларига товар ва хизматлар таыдим этувчи 30 дан ортиқ корхона рўйхатга олинган. Ушбу солиқ нормасига кўра, биринчи чоракда 2,6 млрд тўланган. Жорий йилнинг 8 ойида бюджетга 3 млрд маблағ келиб тушди. Иккинчи чорак учун солиқ тўловчилар процедураларни 25 августгача якунлашлари мумкин. Бу солиқни фақат хорижий компаниялар тўлайди. Қозоғистон фуқаролари эса бу солиқни тўламайди»

, — деди Нуржан Қуандиков.

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг хорижий интернет-компанияларнинг Қозоғистон ҳудудида жойлашган жисмоний шахсларга сотилган товарлари ва кўрсатилган хизматлар учун ҚҚС тўлаш мажбуриятлари («Google солиғи») бўйича қоидалари кучга кирди.

Миллий иқтисодиёт вазирлиги эълон қилганидек, ўз хизматлари ва товарларини онлайн платформалар орқали сотувчи барча хорижий компаниялар Қозоғистон бюджетига ҚҚС тўлашлари шарт бўлади.

Қайд этиш жоизки, ҚҚС ставкаси сотилган товар ва хизматлар суммасининг 12 фоизини ташкил қилади. Бунинг Қозоғистон солиқ тўловчиларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив