7 жилдлик Қозоғистон тарихи академик нашри чоп этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қадим замондан ҳозирги кунгача Қозоғистон тарихи» етти жилдлик академик нашри тайёрланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенат депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Таълим ва фан вазирлиги етти жилдлик Қадим замондан ҳозирги кунгача Қозоғистон тарихи» етти жилдлик академик нашрини ишлаб чиқмоқда. Бу ишга юртимизнинг етакчи илмий институтлари жалб этилган», — деди Бош вазир ўринбосари.

Унга кўра, А.Марғулан номидаги Археология институти, Халқаро Туркий Академия, Жўчи улусини ўрганиш илмий институти, Р.Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти, Ш.Валиханов номидаги Давлат тарихи институти ушбу нашрни яратишда иштирок этаётган илмий муассасалар қаторида.

«Кўп жилдли асар нашрни 2023 йилда чоп этиш режалаштирилган», – деди Ерали Туғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар