7 та давлатга ҳаво қатновларини очиш режалаштирилган – ҚР Индустрия вазири ўринбосари

None
ASTANА. Кazinform – Ўтган йили мамлакат авиакомпаниялари 11 миллион йўловчини ташиди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Алмаз Идирисов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил охирида Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан фуқаро авиацияси соҳасида ташилган йўловчилар сони 2021 йилга нисбатан 17 фоизга ошди. Қозоғистон мустақиллик йилларида биринчи марта ташилган йўловчилар сони 10 миллиондан ошди ва 11 миллионга етди. Бугунги кунда йўловчилар оқими тикланди ва барқарор ўсиш суръатини кўрсатмоқда», — деди Алмаз Идирисов Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Унга кўра, 109 йўналиш бўйича 29 давлатга халқаро рейслар тикланди ва очилди. Ҳафтада 479 та рейс амалга оширилади. Парвозлар 3 та маҳаллий ва 27 та хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилади.

«Черногория, Малайзия, Грецияга авиақатновларни янгилаш, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон билан парвозлар частотасини ошириш, Исроил, Қатар, Туркия, Покистон, Озарбайжон, Тожикистон, Саудия Арабистони каби давлатларга рейслар очиш режалаштирилган», — деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда самолётлар паркини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. 2025 йилга келиб парк 51 та самолёт билан тўлдирилади. Уларнинг 14 таси ўтган йили мамлакатга етказиб берилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар