7 апрель куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда, фақат мамлакат ғарбида ҳаво очиқ бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда, шимолий ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга ўтади, Қозоғистоннинг жануби, жануби-шарқида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво кутилмоқда. Республикада шамол кучайиши, туман тушиши, шимолий ҳудудларда яхвонлик, жануб, жануби-ғарб, жануби-шарқда момақалдироқ бўлиши, жануб ва жануби-шарқда дўл ёғиши кутилмоқда», – дейилади синоптиклар хабарида.

Прогнозларга кўра, куннинг иккинчи ярмида жанубда, Алмати, Жамбил, Туркистон, Жетису вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кечаси Жетису вилояти шимолида 1 даража совуқ сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар