«7-20-25» ва «Баспана Хит» дастурлари бўйича қанча одам уйли бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбарининг инқирозга қарши ташаббусларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда ҚР Миллий банкининг раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш доирасида Президентнинг инқирозга қарши ташаббусларини амалга ошириш давом этмоқда. «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури бўйича, 7 август ҳолатига кўра, банклар умумий қиймати 454,3 миллиард тенге бўлган 618 та аризани маъқулладилар ва 266,6 миллиард тенге миқдоридаги 536 та кредитни бердилар», - деди МБ раиси Ҳукумат йиғилишида.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 август ҳолатига кўра, фавқулодда вазият жорий этилганидан кейин кичик ва ўрта бизнесни имтиёзли кредитлаш дастури бўйича тадбиркорлар томонидан 535,9 млрд тенге миқдорида 2 207 ариза келиб тушган. 341,4 миллиард тенге миқдорида 1 279 кредит берилди.

6 август ҳолатига кўра, «7-20-25» дастури доирасида 240,7 миллиард тенге қийматида 20 693 та ариза келиб тушган, 199,3 миллиард тенге қийматида 16 868 та кредитлар мақулланди.

«Баспана Хит» ипотека дастури доирасида, 296,4 миллиард тенге қийматида 34 904 та ариза келиб тушган. Улардан 235,6 миллиард тенге қийматида 28 347 кредит берилди», - деди Е.Досаев.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар