«7-20-25» дастурининг истиқболлари қандай – ҚР Миллий банки изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий банк «7-20-25» дастури истиқболларига изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

7-20-25 дастурини якунлаш учун аниқ муддат йўқ. Ушбу дастур бўйича ипотека кредитлари 1 триллион тенге миқдоридаги индикатив молиялаштириш ҳажмига қадар давом этади. Шу муносабат билан, дастурнинг аниқ якунланган санасини айтиш мумкин эмас. Дастурни 2022 йилда якунлаш имконияти тўғрисидаги маълумотлар асосан аҳоли талаби ва ўтган йиллардаги ўзлаштириш суръатларини баҳолашга асосланади. Ўзлаштирилмаган маблағлар қолдиғи фуқароларнинг салмоқли қисмини имтиёзли кредитлар билан қоплаш имконини беради», — деди Kazinform мухбири расмий саволига жавобан.

Миллий банк маълумотларига кўра, 10 март ҳолатига кўра, «7-20-25» дастури орқали 1,26 триллион тенгега тенг 97 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

488,5 миллиард тенгега 39 мингдан ортиқ кредит ажратилди.

Ҳозирда дастур 9 та иккинчи даражали банклар орқали амалга оширилмоқда.

Улар: «Bank RBK» АЖ, «Евроосиё Банк» АЖ, «First Heartland Jusan Bank» АЖ, «Fortebank» АЖ, Қозоғистон Халқ банки АЖ, «Банк ЦентерКредит» АЖ, «Сбербанк» АЖ, «Аltyn Bank» АЖ, «Банк Фридом Финанc Қозоғистон» АЖ.

Миллий банк мутахассислари бугун «Уй-жой ҳит» ипотека дастури якунланганини эслатди.

Ушбу дастур доирасида 609,7 миллиард тенгега 64,6 минг кредит ажратилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар