«7-20-25» дастури доирасида 50 мингга яқин Қозоғистон фуқароларига кредит берилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «7-20-25» дастури доирасида 48 906 та кредит ажратилди. Бу ҳақда ҚР Миллий банки маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2022 йил 28 июл ҳолатига кўра, «7-20-25» дастурини амалга ошириш доирасида умумий қиймати 630 миллиард тенге бўлган 48 906 та кредит ажратилди. Масалан, Нур-Султан шаҳри бўйича 17 052 ​​та ариза келиб тушган бўлиб, уларга 257,9 миллиард тенге кредит таклиф қилинган. Алматиликлар томонидан келиб тушган мурожаатлар сони эса 10 040 тани ташкил этади. Шунга кўра, уларга 146 миллиард тенге берилди. Чимкент шаҳридан эса 3220 та мурожаат келиб тушган. Унга 38,4 миллиард тенге кредит йўналтирилди», — дейилади банк хабарида.

Бундан ташқари, Миллий банк жорий йилнинг июн ойида пенсия жамғармаси 4,8 фоизга ошганини маълум қилди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар