68 ёшли велопойгачи халқаро мусобақа чемпиони бўлди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - 68 ёшли кўкшетаулик фаҳрий велопойгачи «Trackman 2020» мусобақасида мамлакат чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ҳавола қилиб.

Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, Нур-Султан шаҳрида фаҳрийлар ва ҳаваскорлар ўртасида велотрек бўйича «Trackman 2020» Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

«Мусобақада Қозоғистон, Россия ва Германиядан келган 60дан зиёд спортчи иштирок этди. Улар орасида СССР спорт устаси, 68 ёшли кўкшетаулик фаҳрий велопойгачи Валерий Карагаев 1000 метр масофада яккалик ва жуфтлик баҳсларида иккита олтин медальни қўлга киритди», - дейди Ақмола вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот котиби Махаббат Большина.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар