60 йил аввал «Битлз» ҳайдаган Mini Cooper S Лондонда намойиш этилди

None
ASTANA. Kazinform – «Битлз»нинг учрашуви: Пол Маккартни, Жорж Харрисон ва Ринго Старрга тегишли учта Mini Cooper S автомобили Лондонда намойиш этилди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Ушбу модел ўтган асрнинг 60 йилларида Лондоннинг рамзига айланди. 60 йил олдин Mini Cooper Лондон кўчаларида юриш учун қулай машина эди, «Битлз» аъзолари эса ҳақиқий авто ҳаваскор коллекционерлар эди.

Mini Cooperнинг 60 йиллигига бағишланган тадбирда «фантастик тўртлик»нинг атиги учта автомобили тақдим этилди. Жон Ленноннинг машинаси 1970 йилларда бахтсиз ҳодисада йўқолган. Воқеа сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.

Фото: yablor.ru

Сўнгги хабарлар