6 та вилоятда қаттиқ совуқ, 3 та вилоятда қаттиқ иссиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун кечаси Қозоғистоннинг бирқатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

5 июнь куни кечаси:

Қарағанди вилоятининг айрим ҳудудларида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси баъзи жойларда момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади.

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади.

Алмати вилоятининг баъзи жойларда момақалдироқ бўлади, ғарбдан ва шимоли-шарқдан шамол эсади, кундузи 15-20 м / с гача кучаяди. 6-7 июнь кунлари вилоятнинг шимолий-шарқида 1-3 даража совуқ бўлади.

Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади.

5 июн куни Шарқий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ, дўл ва довул бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимолдан, баъзи жойларда 15-20 м/с, кундузи 23-28 м/с тезликда эсади. 6-7 июнь кунлари вилотнинг айрим жойларида тупроқ юзасида 1-3 даража совуқ бўлади.

Ўскеменда момақалдироқ ва дўл ёғади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимолдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Кун давомида айрим жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади, чанг бўронлари бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбий, баъзи жойларда 15-20 м/с.

Атирау вилоятининг баъзи қисмида момақалдироқ бўлади, шимоли-ғарбий, шимолий шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади, вилоятнинг жанубида ҳарорат эртага 35 даражагача кўтарилади.

Туркистон вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўрони кутилади, шимоли-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Қизилўрда вилоятининг жанубида эртага 40 даража иссиқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг бўрони кузатилади.
Сўнгги хабарлар