6 мингга яқин муҳожир Мексикадан АҚШ чегарасига йўл олди
8 Июнь 08:08

6 мингга яқин муҳожир Мексикадан АҚШ чегарасига йўл олди

WASHINGTON. Кazinform - Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Америка саммити арафасида бир неча минг муҳожир Мексика жанубидан АҚШ чегарасига йўл олди, дея хабар беради Кazinform мухбири Reytersга таяниб.

Миграция расмийларига кўра, бу сўнгги йилларда минтақадаги энг йирик муҳожир карвонларидан бирига айланиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, камида 6000 киши чегарадаги Тапачула шаҳридан чиқиб, АҚШ чегараси томон йўл олган.

Мексика Миллий миграция институти гуруҳнинг катталиги ҳақида маълумот тқдим этмади, карвон ҳақида қўшимча изоҳ бермади.

Агентлик маълумотларига кўра, муҳожирларнинг аксарияти Венесуэладан яхши яшаш шароитини излаб келган. Карвон аъзолари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитда қатнашишни ва шу тариқа давлатлар раҳбарлари эътиборини ўз мамлакатларидаги қашшоқлик ва зўравонликка қаратишни, шунингдек, бошқаларни зудлик билан аралашишга чақиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ мамлакатнинг айрим чекловчи иммиграция сиёсатини бекор қилишга ваъда берган АҚШ президенти Жо Байден шу ҳафта минтақавий миграция келишувини эълон қилиши кутилмоқда.

Ўтган йили рекорд миқдордаги муҳожир АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган. 2018 - 2019 йилларда Америка Қўшма Штатларига йўл олган йирик карвонлар ҳам Мексика орқали, асосан, Марказий Америкадан ўтган.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив