5G технологияси Қозоғистон иқтисодиётига нима беради

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг 5G технологиясига ўтиш режаси билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Биз яқин келажакда учта йирик шаҳар агломерациясида 5G технологиясини жорий этишни режалаштирмоқдамиз, бу эса ІТ бозорининг сифатли ютуқларга эришишига замин яратади. Бу технология иқтисодиётнинг барча соҳаларида – саноат, транспорт, хизмат кўрсатиш, хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар очади», — деди Қозоғистон Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форуми чоғида.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Рақамли ривожланиш вазирлиги энг чекка қишлоқларни SpaceX қва OneWeb паст орбитали сунъий йўлдош тизимлари билан қамраб олиш ишларини фаоллаштириши кераклигини айтди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар