USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

5G тўлқинлари билан ўзаро таъсир қилувчи магнит таблеткалар – фейк

6 Декабрь 15:18
Баҳам кўринг:
5G тўлқинлари билан ўзаро таъсир қилувчи магнит таблеткалар – фейк

NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда гўёки шифокор буюрган таблеткалар магнит таъсири остида тортилиши акс этган видео тарқалмоқда. StopFake нима учун бу видеога ишониш керак эмаслигини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Фейк: «Самолётлар пуркайдиган омикрон штаммига эга кимёвий модданинг сурати интернетга жойлаштирилди» «Фавқулодда ҳолат режими 24 январга қадар узайтирилди» — Фейк «Тўланмаган кредитлар учун жарима ундирилади» - Фейк

Видеода флуклоксациллин, яъни пенициллин асосидаги антибиотикнинг очилган ўрами кўрсатилган. Уни фурункулез, сепсис, фарингит, ангина, менингит каби турли бактериал касалликларга чалинган одамлар учун буюрилади.

Препаратда магнит хусусиятларга эга бўлган ҳеч нарса йўқ. Асосий компонент 500 мг миқдоридаги натрий флуклоксациллиндир. Ёрдамчи моддалар рўйхати магний стеарати, натрий крахмал гликолят, қизил темир оксиди, сариқ темир оксиди, қора темир оксиди, титан оксиди ва желатинни ўз ичига олади.

Бинобарин, бундай таркибга эга капсулалар магнитга тортилиши мумкин эмас.

Видеода кўрсатилган блистер очиқлиги сабабли, тахмин қилиш мумкинки, видео муаллифи капсулани олдиндан очиб, унга магнит хусусиятга эга металл моддани қўшган, у ҳатто чўкма шаклида кўриниб ҳам турибди.

Бундай фейк видеоларни конспирологияга қизиқувчилар аввал ҳам олишган. Мисол учун, жорий йилнинг феврал ойида Интернетда мих тўлдирилган капсулалар тасвирланган видео тарқалганди.

Шундай қилиб, тарқатилаётган ушбу видео мутлақо асоссиздир.






Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив