5G нима ва унинг соғлиққа қанчалик зарари бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Европада телекоммуникация тизимининг бешинчи авлоди, яъни 5G жорий этилади, деб хабар беради Kazinform Euronewsга ҳавола қилиб.

«5G тизими мобил интернет алоқанинг янги босқичидир. У ўта юқори тезликка эга бўлади. Бу тизим 4G-дан камида 100 баравар, кўпи билан 1000 баравар тезроқ ишлаши мумкин. Яъни, ушбу тизим фильмларни ҳам саноқли сонияларда юклаб олиш имконини беради», - дейди мутаҳассислар.

Европа комиссияси ушбу тизим келгуси ўн йилликда рақамли иқтисодиёт ва жамиятнинг энг муҳим блоки бўлади деб ҳисобламоқда. У, шунингдек сунъий интеллект ривожини тезлаштиради.

«Европа иттифоқи ушбу технология бўйича 2016 йилда ишчи режа ишлаб чиқди ва унда 2020 йилга бориб Иттифоққа аъзо 28 давлатда 5G ишга туширилишини устувор вазифа сифатида белгиланди. 2014 йилдан бери 5G технологиясини жорий этиш учун 700 миллион евро маблағ сарфланган», - дейилган телеканал хабарида.

Унда айтилишича, 5G технологияси одам саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши номаълум.

«Кўпчилик антенналар сонининг ортиши одам соғлигига салбий таъсир кўрсатади деган фикрда. Аммо у ҳали исботлангани йўқ», - дейди хабар муаллифлари.

Таъкидлаш жоизки, 5G ишга туширилгани билан бутун дунёда икки тармоқ, яъни 5G ва 4G қатор қўлланилаверади. Бундан ташқари бугунги кунда 5G талабларига мос қурилмаларнинг ўзи деярли тарқалмаган.

Сўнгги хабарлар