5G Қозоғистон иқтисодиётини қанчалик ривожлантиради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда «3 rd IoТ Forum Kazakhstan» халқаро анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Қазақтелеком компанияси IoТ, Смарт сити, Биг-дата, ақлли видеоназорат каби лойиҳаларини тақдим этди. Форумда хорижий экспертлар билан биргаликда давлат хизматларини рақамлаштириш, ишлаб чиқаришни технологик трансформация қилиш, турар жой-коммунал хўжалик соҳасини автоматлаштириш, молия технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Дарин Туяқовнинг айтишича, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли технологиялар хал қилувчи аҳамият касб этади.

«Елбасы ташаббуси билан «Рақамли Қозоғистон» дастури амалга оширилмоқда. Дастурда иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш тезкор ва ишончли ҳимояланган телепроекция инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилган», - деди у.

Ҳозирда бирқатор давлатлар 5G тармоғини жорий қилишни атрофлича ўрганмоқда.

«Яқиндагина Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда 5G тармоғини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. 5G ақлли шаҳарларни, умуман иқтисодиётни ривожлантиришга катта ижобий таъсир кўрсатади. Қозоғистон минтақада мобил трафикдан энг фаол фойдаланувчи мамлакатдир ва айни дамда юртимизда ушбу технология жорий қилинмоқда. Жорий йилда Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида бирнеча маротаба 5G технологияси синовдан ўтказилди», - деди вазир ўринбосари.

Унинг айтишича, 5G одатий уяли алоқа эмас, балки телетиббиёт, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, транспортни ҳайдовчисиз бошқариш каби кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар