51 та давлатдаги қозоғистонликлар референдумда овоз беришлари мумкин бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 51 та давлатда хориждаги қозоғистонликлар учун референдумда овоз бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг 51 мамлакатдаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади. Мазкур сайлов участкаларида фаол сайлов ҳуқуқига эга, тегишли давлатда яшовчи ёки чет элда узоқ хизмат сафарида бўлган ҳамда Қозоғистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспортига эга бўлган барча фуқаролар рўйхатга киритилади», — деди Константин Петров Қозоғистон Республикаси МСК йиғилишида.

Чет давлатларга шахсий таклифномалар, расмий, хизмат ва туристик саёҳатлар билан кетган, участка комиссиясига мурожаат қилганда ва Қозоғистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти билан келган қозоғистонликлар ҳам рўйхатга киритилади.

«Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикасидан ташқарида жойлашган участка комиссияларига хорижда бўлган фуқароларимизни рўйхатга киритиш учун кўмак беради», - деди у.

«Умуман олганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари референдум ўтказувчи комиссиялар билан биргаликда референдум ўтказиладиган куни сайлов участкасига келган фуқаро ўз исми шарифини рўйхатда кўриши ва Конституция томонидан кафолатланган ҳуқуқидан бемалол фойдаланиши учун барча чораларни кўриши шарт, - деди К. Петров.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси республика референдумини ўтказишнинг календар режасини тасдиқлагани хабар қилинганди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармонига кўра, республика референдуми 2022 йил 5 июн куни ўтказилади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар