+7 (701) 759 90 19
USD 435.76 EUR 493.41
RUB 5.89 CNY 68.37
Янгиликлар

50 дан ортиқ жаҳон кино юлдузлари Тошкентда ўтказиладиган халқаро кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари бўлишади

27 Сентябрь 20:15
Баҳам кўринг:
50 дан ортиқ жаҳон кино юлдузлари Тошкентда ўтказиладиган халқаро кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари бўлишади

TASHKENT. Kazinform - 50 дан ортиқ жаҳон кино юлдузлари «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмонлари бўлишади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 250 дан ортиқ сериал суратга олинди Нур-Султанда Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклиги истиқболи муҳокама қилинди

Ташаббускорлар сир сақлаган ҳолда, фақат катта воқеа арафасида, матбуот анжумани давомида 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтадиган кинофестивалнинг юлдуз меҳмонлари номларини ошкор қилишди.


Машҳурлар орасида жаҳон киноси гигантлари Люк Бессон, Стивен Сигал, Митхун Чакраборти, Никита Михалков, Олег Тактаров, Франко Неро, Жерар Депардье, Тимур Бекмамбетов, турк сериаллари юлдузлари ва бошқалар бор.



Шунингдек, конференция давомида «Жаҳон киноси кунлари» дастури доирасида намойишга тайёрланган фильмлар ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали сифатида ҳам танилган Тошкент халқаро кинофестивали анъанавий равишда 1968 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган.

«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланди ва энди ҳар йили ўтказилади. Кинофестивал ташкилотчиси - Ўзбекистон Кинематография агентлиги.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив