5 йилда Қозоғистон қишлоқ хўжалигига 700 миллиард тенгедан ортиқ инвестиция киритилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда импорт ўрнини босиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича 500 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кейинги йилларда давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши туфайли мамлакатимиз агросаноат мажмуасини ривожлантиришда ижобий тенденция кузатилмоқда. 5 йил ичида ялпи маҳсулот ҳажми икки баравар (7,4 триллион тенге), қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига инвестициялар оқими 3 баравар – 773,2 миллиард тенгега ўсди», — деди ҚР Бош вазири Алихан Смаилов.

У соҳани янада барқарор ривожлантириш мақсадида Агросаноат мажмуини 2025 йилгача ривожлантириш миллий лойиҳаси ва Агросаноат мажмуини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинганини маълум қилди. Ундан кўзланган асосий мақсад молиялаштириш имкониятларини ошириш, ер муносабатларини ривожлантириш ва соҳани рақамлаштириш, аграр фан ва таълимни такомиллаштириш, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлигини таъминлашни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш орқали мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда импорт ўрнини босиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича камида 582 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишдир.

«Ҳукуматнинг агросаноат мажмуасини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлари озиқ-овқат маҳсулотларининг жисмоний тайёргарлигини таъминлашга қаратилган», — дея қўшимча қилди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар