USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

5 йилда эски машиналарини топширган қозоғистонликларга 32 млрд тенге тўланган

23 Ноябрь 15:45
Баҳам кўринг:
5 йилда эски машиналарини топширган қозоғистонликларга 32 млрд тенге тўланган

NUR-SULTAN. Kazinform – Беш йил ичида 213 мингдан ортиқ эски автомобил йўқ қилинди. Бу ҳақда «ӨКМ Операторы» МЧЖ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Эски автомашиналарни йўқ қилишга қабул қилиш дастури бошланганига 5 йил бўлди. Бу даврда Қозоғистонда 213 983 та автомашина йўқ қилиш учун қабул қилинган. Хусусан, уларнинг 193 298 таси енгил, 8 027 таси автобус ва 12 658 таси юк автомобилларидир. Эскирган автомобилларини утилизацияга топширган фуқароларга 31,9 миллиард тенгедан ортиқ тўлов тўланган. Сертификат дастури бўйича 54 831 та автомобил қабул қилинди. Мазкур дастур натижасида қозоғистонликлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 29 759 дона янги автомобил харид қилди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, эскирган қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли сертификатларга ўтказиш дастури бўйича 3045 та қишлоқ хўжалиги техникасини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ берилди. Уларнинг 801 таси комбайн, 2244 таси трактордир.

2021 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиш учун 2380 квота ажратилди.

Эски автомобилларни утилизацияга қабул қилиш дастурига кўра, вилоятлардан йиғилган автомобиллар Қарағанда вилоятидаги заводга келтирилади. Носоз машиналар у ерда қайта ишланади. Бугунги кунга қадар заводда 194 минг 462 та автомобил қайта ишланди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив