5 ойда Қозоғистонда 40 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов автомобилсозлик саноатининг ўсиши ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform.
«Сўнгги йилларда Қозоғистонда автомобилсозлик жадал ривожланмоқда ва ишлаб чиқариш саноатининг устувор тармоқларидан бирига айланди. Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2016 йилдан бери автомототранспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилиши 6 баробар ошди: 2016 йилда - 11 минг дона, 2021 йилда - 93,5 минг дона, 2022 йил 5 ойида – 40,6 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилди»

, — деб ёзди Алихан Смаилов депутат сўровига жавобан .

Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда жаҳон миқёсидаги тақчилликка қарамай, мамлакатда янги автомобиллар сотуви 117 590 донани (2020 йилга нисбатан 25,9 фоиз ўсиш) ташкил этди, шундан 75 фоиз автомобиллар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган.

«2022 йилнинг 5 ойи давомида 39,9 мингта янги автомобил сотилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 33,4 фоизга кўпдир. Кичик ва ўрта бизнес импорт қилинган автомобилларни дилерлик тармоқлари орқали сотиш соҳасида фаол ривожланмоқда»

, — дея қўшимча қилди Бош вазир.


Сўнгги хабарлар