5 июнда Қозоғистонда республика референдуми бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 июн куни республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради Ақорда. Kazinform ҳужжатнинг тўлиқ матнини эълон қилади.

***

2022 йил 5 июн куни республика референдумини ўтказиш тўғрисида

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 91-моддаси 1-бандига ва «Республика референдуми тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 18 моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2022 йил 5 июн куни республика референдуми ўтказилсин.

2. «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси «2022 йил 6 майда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасида баён қилинган Қозоғистон Республикаси Конституциясига киритилиши кўзда тутилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қиласизми?» деган савол қўйилиб, республика референдумига тақдим этилсин.

3. Мазкур Фармон ва «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 2022 йил 6 майда оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинсин.

4. Республика референдумини ташкил этиш ва ўтказиш Референдум ўтказувчи Марказий комиссия вазифасини бажарувчи Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек референдум ўтказувчи ҳудудий ва участка комиссиялари вазифасини бажарувчи ҳудудий ва участка сайлов комиссияларига юклансин.

5. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Қозоғистон Республикасининг бошқа марказий давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда республика референдумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

6. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 5 май, 2022 йил

№ 888


Сўнгги хабарлар