5 июнда чет элликларнинг Қозоғистонда бўлиш муддати тугайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 5 июнда чет элликларнинг Қозоғистон ҳудудида бўлиш муддати тугайди, деп хабар беради Kazinform Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб.

Эслатиб ўтамизки, коронавирусга қарши муассасалараро комиссиянинг 2020 йил 29 декабрдаги қарори билан пандемия туфайли бу муддат узайтирилган эди.

Ҳозирги пайтда Қозоғистоннинг давлат чегараси орқали қуруқликдаги ва авиация ўтказиш пунтлари штат режимида ишламоқда.

15 та давлат билан (Россия, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Корея, Украина, Туркия, Миср, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нидерланд қироллиги, Грузия Черногория, Шри -Ланка) барқарор авиа алоқалар қайта йўлга қўйилди.

МХҚ Чегара хизмати чет элликларни фуқаролиги мавжуд элга тўсиқсиз қайтариш бўйича чоралар қабул қилмоқда.

Карантин чекловлари пайтида, шу жумладан онлайн форматда кишиларнинг элдан чиқиб кетиш тартибини тушунтириш ташкил қилинди.

Чегара хизмати маъмурий жавобгарликка тортишга йўл қўймаслик учун чет элликлар ва уларни таклиф этган шахсларни (2021 йил 5 июндан бошлаб кучга киради) Қозоғистон Республикаси ҳудудида бундан кейин ҳам бўлишни қонунийлаштириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантиради.


Сўнгги хабарлар