+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

5-11 ёшли болалар учун BioNTech-Pfizer вакцинаси яқин ҳафталарда тайёр бўлиши мумкин

10 Сентябрь 20:15
Баҳам кўринг:
5-11 ёшли болалар учун BioNTech-Pfizer вакцинаси яқин ҳафталарда тайёр бўлиши мумкин

BERLIN. TASS – Kazinform - Германиянинг BioNTech компанияси ва унинг америкалик ҳамкори Pfizer томонидан ишлаб чиқилган беш 5-11 ёшли болалар учун коронавирусга қарши вакцина яқин бир неча ҳафта ичида фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда BioNTech тиббий тадқиқотлар бўйича директори Озлем Тюречи жума куни Der Spiegel нашрига маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASS га асосланиб,

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади Қозоғистонда 8,16 млн киши коронавирусга қарши эмланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон фуқароларни қайта эмланишга чақирди

«Келгуси ҳафталарда биз беш ёшдан ўн бир ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларини бутун дунё расмийларига тақдим этамиз ва шу ёш гуруҳига, шу жумладан Европада вакцинани тасдиқлаш учун ариза берамиз», - деди Тюречи. «Биз аллақачон ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқдамиз», - дея қўшимча қилди у. Шу билан бирга, Тюречи очиқладики, бу препарат катталар ники каби, лекин дозаси пастроқ.

Ўз навбатида, бош директор, BioNTech муассисларидан бири Угур Шаҳин тадқиқот натижалари аллақачон мавжудлигини ва улар расмийлар томонидан тасдиқланиши учун қайта ишланиши кераклигини таъкидлади. «Ҳаммаси яхши кўринади, ҳамма нарса режа бўйича кетмоқда», деди Шаҳин. Шу билан бирга, олти ойлик ва ундан катта ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам йил охиригача кутилаётгани кўрсатилган.

Май ойининг охирида Европанинг Дори-дармонлар агентлиги 12-15 ёшли ўсмирлар учун Pfizer ва BioNTech биргаликда ишлаб чиқилган Comirnaty коронавирус вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Шундай қилиб, препарат ушбу ёш тоифасидаги одамлар орасида фойдаланиш учун тасдиқланган биринчи коронавирус вакцинаси бўлди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив