47 нафар Ўзбекистон фуқароси Кореяга ишга жўнаб кетди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Корея Республикаси Меҳнат вазирликлари ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Корея ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида фақаролар ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг март ойида бутун дунёда COVID-19 пандемияси бошланиши оқибатида жорий этилган қатор чекловлар сабабли ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жўнатиш жараёни тўхтатилган эди.

Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги расмий баёнотига кўра, жорий йилнинг ноябр ойи охирида ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистондан Е-9 ишчи визаси билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни тикланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон томони Корея Республикасининг тегишли ташкилотлари билан олиб борилган музокаралар натижасида шартнома асосида Корея Республикасига бориб, меҳнат фаолиятини (бир корхонада 4 йил 10 ой ишлаб) муваффақиятли тугатгач, шартнома билан келган фуқароларни ишга юбориш бўйича келишувларга эришган.

Бугун ана шундай фуқароларнинг дастлабки гуруҳи, яъни 47 нафари Корея томонининг талабига асосан, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда Тошкент халқаро аэропорти орқали Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.

Улар Корея Республикасига етиб боргач,10 кунлик карантинда бўлади ва шундан кейин иш бошлайди.


Сўнгги хабарлар