43 даража иссиқ: Бирқатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ноқулай об-ҳаво туфайли Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида огоҳлантиришлар тарқатилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

14 июль куни:


Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўрони давом этади. Вилоятда ва Қизилўрда шаҳрида шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи 43 даража қаттиқ иссиқ бўлади.

Қизилўрда шаҳрида чанг бўрони бўлиб, ҳарорат 41 даражага етади.


Кундузи Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади, шимолдан ва шимоли-шарқдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади. 14-16 июль кунлари вилоятнинг баъзи жойларида 35 даража иссиқ бўлади.


Манғистау вилоятининг баъзи жойларида чанг бўрони кучаяди, шамол жануби-шарқдан, кейин шимоли-ғарбдан эсади. Шамол тезлиги 15-20 м/с етади. Кун давомида баъзи жойларда момақалдироқ бўлади, ҳарорат 38-41 даража иссиқ бўлади.


14-16 июль кунлари Қостанай вилояти ва вилоят марказида 35-39 даража иссиқ бўлади.


14 июль куни Қарағанди вилоятида шамол шимоли-шарқдан ва шарқдан эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади.


Жезқазғанда шимоли-шарқдан ва шарқдан эсадиган шамол кундузи 18 м/с гача кучаяди.

Сўнгги хабарлар