4 ва 5 июн кунлари референдум ташвиқоти олиб бориш тақиқланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош прокурори ўринбосари Болат Дембаев референдум арафасида ва референдум куни ташвиқот олиб бориш тақиқланиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг 5 июн куни Конституцияга ўзгартиришлар қабул қилиш бўйича республика референдуми ўтказилади. Эртага, 4 июн куни соат 00:00 да референдумолди ташвиқоти якунланади («Референдум тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 7-моддаси 4-банди). Бундай тарғибот, жумладан, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари ёки референдум натижалари прогнозларини эълон қилиш референдумдан бир кун олдин ва референдум куни, яъни 4 ва 5 июнда тақиқланади»

, — деди Болат Дембаев.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 102-моддасида мазкур фаолият ташвиқот олиб бориш тақиқланган даврда амалга оширилган тақдирда жавобгарлик назарда тутилган.

«Шунингдек, шуни таъкидлаймизки, икки ёки ундан ортиқ марта ёки бошқа биров учун овоз бериш, шунингдек, референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзосининг фуқароларнинг бошқа шахслар учун овоз беришлари учун сайлов бюллетенларини беришга уриниши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 108 ва 110-моддаларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади»

, - деди Бош прокурор ўринбосари.

Унга кўра, Конституцияга (83-модда) мувофиқ прокуратура органлари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларида қонун устуворлиги устидан юқори назоратни таъминлайди. Мазкур масалаларни инобатга олган ҳолда Бош прокуратура фуқароларни, жамоат бирлашмаларини ва оммавий ахборот воситаларини қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга чақирди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар