4 ойда Қозоғистонда қурилиш 9,5 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон иқтисодиёти жорий йилнинг тўрт ойида 4,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 4,4 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида асосий тенденцияларга кўра, реал секторда ўсиш суръатларининг тезлашиши, экспорт ҳажмининг босқичма-босқич ўсиши, хизмат кўрсатиш соҳасида барқарор динамика кузатилди», - деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, реал секторда ўсиш 5,1 фоизни ташкил этди.

«Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаоллиги 3,4 фоизгача ўсди. Тармоқлар ўртасида савдо 9,6 фоизга, қурилиш 9,5 фоизга ижобий ўсишни кўрсатмоқда», - деди вазир.

Шунингдек, 2022 йилда транспорт ва омборхонада – 8,4 фоизга, ахборот ва алоқада – 7,1 фоизга, ишлаб чиқариш саноатида – 5,8 фоизга, сув таъминотида – 5,4 фоизга, тоғ-кон саноатида – 4,4 фоизга, қишлоқ хўжалигида – 1,9 фоизга ўсиш кузатилмоқда.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар