4 июнь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли жазирама кузатилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксар қисмида антициклон оқими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб турибди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Фақат ғарбий, шимоли-ғарбий, кундузи республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида эса дўл, бўронли ёмғир ёғиши кутилади. Республика бўйлаб шамолнинг кучайиши давом этади.

Ақмола ғарбида, Қостанайнинг жанубий ярмида, Шимолий Қозоғистоннинг жануби-ғарбий қисмида, Улитау вилоятининг жанубида жуда кучли иссиқлик кутилмоқда.

Ақмола, Алмати, Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Улитау, Шарқий Қозоғистон, Абай вилоятларида кучли жазирама кутилади.

Туркистон, Манғистау, Жамбил, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қизилўрда, Абай, Қостанай вилоятларида, Ғарбий Қозоғистоннинг шарқида, Атираунинг жанубида, Қарағандининг жануби-шарқида, Улитау вилояти марказида, Алмати вилояти шимолида, Шарқий Қозоғистон ғарбида, Ақтўбе вилоятларининг ғарбида ва жануби-шарқида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Жетису вилоятида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар