4 фоизли автокредитни 4 та банк беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Саноатни ривожлантириш жамғармаси бошқарувчи директори Ғалимжан Ади имтиёзли автокредит олиш учун қаерга мурожаат қилиш лозимлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, ҳозирда ушбу дастурда иштирок этиш учун 4 та банк танлаб олинган. Улар: «Халық банк», «Банк ЦентрКредит», «Форте банк» ва «Еуразиялық банк».

«Банклар қатори янада кенгайиши мумкин. Айни пайтда Саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан бошқа банкларнинг ҳам аризалари кўриб чиқилмоқда. Бу аризалар маъқулланса, банклар сони ортади.

Ушбу дастурнинг ўзига хос хусусияти бор. Уни кўпроқ одам олиши учун битта фуқаро 2 йилда бир мартагина бундай кредит олиши мумкин», — деди Ғалимжан Ади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугундан Қозоғистонда 4 фоизли имтиёзли автокредит бериш бошланганини хабар қилгандик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар