4 фоизли автокредитлар келаси ҳафтадан бошлаб берилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ҳукуматида бўлиб ўтган брифингда имтиёзли автокредитлар бериш қачон бошланиши маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Автомобил кредити шартлари тасдиқланди. Аммо у тасдиқлангандан кейин рўйхатга олиниши учун яна 10 кунча вақт кетади. Ҳужжатларимиз 15 апрелда тўлиқ тасдиқланди, 24 апрелда эса Экология вазирлиги ҳужжатларни тасдиқлади. Бироқ, рўйхатга олиш жараёнлари тахминан 10 кун давом этади», — деди ҚР индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, маблағлар Саноатни ривожлантириш жамғармасига 6 майга қадар ўтказилади.

Бундан ташқари, экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев утилизация учун тўловлар миқдорини камайтириш ҳақидаги буйруқ қачон кучга киришини маълум қилди.

«Ушбу буйруқ барча давлат органлари билан келишилган ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилган. Ҳужжат Адлия вазирлигидан чиққанидан кейин маълум бўлади», — деди Серикқали Брекешев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар