4 фоиз: Қозоғистонда имтиёзли кредитга 10 мингга яқин одам автомобиль олди
17 Июнь 19:42

4 фоиз: Қозоғистонда имтиёзли кредитга 10 мингга яқин одам автомобиль олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда автомобиль олиш учун имтиёзли фоизли кредитлар бериш дастури бўйича 75 миллиард тенгелик аризалар маъқулланди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастур давом этади. Жами 100 миллиард тенге ажратилган бўлиб, шундан 75 миллиард тенге маблағ ўзлаштириб бўлинган. Ҳозирги кунда 25 миллиард тенгегина қолган», - деди Қ.Ўскенбаев.

Вазир шунингдек, қанча одам ушбу дастур бўйича автомобиль олганини ҳам маълум қилди.

«100 миллиард тенгега бирданига 15-16 мингга яқин автомобилни кредитга олиш мумкин. Ҳозирда банклар томонидан 10 мингта автомобил учун аризалар маъқулланди», — деди вазир.

Таъкидлаш жоиз, мазкур дастурни амалга ошириш жараёнида маблағлар айланма механизм орқали ажратилган.

Яъни, автомобил сотиб олган фуқаролар кредит тўлашни бошлаганидан сўнг, ўша маблағлар яна муомалага киритилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив