4 фоиз: Қозоғистонда имтиёзли автокредит бериш 16 майдан бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 16 майдан бошлаб банклар имтиёзли автокредит олиш учун аризаларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Таъкидлаш жоизки, имтиёзли автокредит олиш учун электрон навбат ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, янги автомобил сотиб олиш учун кредитлар қуйидаги шартларда берилади:

• фоиз ставкаси - 4%;

• кредит суммаси - 10 миллион тенгегача;

• молиялаштириш муддати - 7 йилгача;

• дастлабки тўлов - 0%;

• транспорт воситасининг нархи - 15 миллион тенгегача.

Автокредитлар иккинчи даражали банклар томонидан берилади.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар