4 фоиз: Апрел охирида Қозоғистонда имтиёзли автокредит дастури ишга туширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда шу ой охиригача 4 фоизлик ставка билан имтиёзли автокредит дастури ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Агентлик маълумотларига кўра, автомобил сотиб олиш учун кредитлар қуйидаги шартларда берилади:

• фоиз ставкаси - 4%;

• кредит суммаси - 10 миллион тенгегача;

• молиялаштириш муддати - 7 йилгача;

• дастлабки тўлов - 0%;

• транспорт воситасининг нархи - 15 миллион тенгегача.

Автокредитлар иккинчи даражали банклар томонидан берилади.

«Маблағлашнинг шаффофлигини таъминлаш учун иккинчи даражали банкларда қарз олувчиларга кредит бериш ҳолати ва муддатларини назорат қилувчи автоматлаштирилган тизим бўлиши керак. Шунингдек, қарз олувчига икки йилда бир мартадан ортиқ автокредит олишни тақиқловчи чеклов ҳам бор», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги билан биргаликда Қозоғистон фуқароларига имтиёзли автокредитлар бериш ва «Жасил Даму» АЖ маблағлари ҳисобидан автобуслар паркини янгилаш дастурини ишлаб чиқди. Имтиёзли кредит дастури доирасида молиялаштириш ҳажми қарийб 100 миллиард тенгени ташкил этади. Ҳудудлардаги автобус паркини модернизация қилиш учун 30 миллиард тенгега яқин маблағ йўналтирилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар