343 нафар Қозоғистон фуқароси Хитойда ўз хоҳиши билан қолишди - ҚР ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 13 февраль куни Қозоғистонлик чартер рейси Хитойдан 155 нафар Қозоғистон фуқаросини Алматига олиб келади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ҚР Парламенти Мажилисида маълум қилди.

«10 февраль куни 217 нафар фуқаро эвакуация қилинганди. Яна бир самолётимиз бугун кечаси Хитойга учиб бориб, тонгда 155 нафар юртдошимизни юртга қайтаради. Шу рейсдан кейин Хитойда 343 нафар фуқаро ўз хоҳиши билан қолишади. Улар – дипломатик муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари. Бундан ташқари, талабалар ва шахсий ишлари билан борганлар ҳам бор. Улар билан элчихона боғланди, аммо улар қайтиш ниятини билдирмаган», - деди М.Тлеуберди.

Унинг айтишича, Қозоғистоннинг Хитойдаги барча дипломатик муассасалари одатдагидек ишлаб турибди. Фақат консуллик бўлинмалар ишига чеклов қўйилган.

Вазир бугун кечаси Хитойга учадиган самолёт 220 одамга мўлжалланганини маълум қилди. Шу боис, 155 фуқародан ташқари қайтиш истагини билдирган одамларга ҳам жой топилади.

«Чартер рейсини ҚР Ҳукумати ташкиллаштирди. Барча йўловчилар бепул олиб келинади. «Эйр Астана» компанияси самолёти Алмати шаҳрига учиб келади ва йўловчилар икки ҳафталик карантинга ётқизилади. Нур-Султандаги карантин муассасалари одамлар билан тўлган», - деди вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар