320 дан ортиқ хорижлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 27 июндан 4 июлга қадар «Нелегал» тезкор-профилактика тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тартиб соқчилари хорижликларнинг яшаш жойлари, қурилиш объектлари, бозорлар, ташкилотлар, шунингдек, хорижлик фуқароларнинг иш берувчиларини текширади», – дейди Шуғила Турлибек.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 27 июндан 28 июнгача бўлган даврда жами 3762 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Шундан: 1 минг 239 нафари – хорижликлар томонидан қонунга хилоф равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун, 207 нафари – иш берувчилар томонидан чет эл фуқаролари меҳнатидан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик учун, 1 минг 509 нафари – чет эл фуқаролари келганлиги ҳақида ички ишлар органларига ўз вақтида хабар бермаганлик учун.

«Суд қарорига кўра, 322 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди. 646 киши мажбуран чиқариб юбориш учун махсус ҳибсхоналарга қамалган», — дея қўшимча қилди Шуғила Турлибек.

Сўнгги хабарлар